“Болалар дунёси” газетаси мухбири: Ойдина Ҳусаинова (Режаббоева).

 Ҳусаинова (Режаббоева) Ойдина Тохировна 1988 йилда НАманган вилоятининг Чортоқ туманида туғилган. 2010 йилда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг журналистика факультетини тамомлаган. 2013 йилдан буён “Болалар дунёси” газетаси мухбири сифатида фаолият юритмоқда. Ўқувчилар ҳаёти, ижодкор ёшларнинг изланиш ва интилишлари ҳақидаги мақолалари билан газета сахифаларини бойитишда жонбозлик кўрсатяпти.