«Болалар дунёси» газетаси ҳақида

   «Болалар дунёси» газетаси 2000 йилда ташкил этилган бўлиб, болалар ва ўсмирлар нашри саналади.  «Болалар дунёси» газетаси мактабгача таълим муассасалари ҳамда умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг ижодий фаолиятини ўзбек, инглиз ва рус тилларида ёритибгина қолмай, иқтидорли ёшларни кашф этиб келаётир. Ҳикоя, эртак, топишмоқ ва бошқотирмалар болаларнинг зукколигини ошириб, дунёқарашларини кенгайтиришга хизмат қилмоқда. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги ҳамда «Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури»да кўрсатилган бандларга мувофиқ, бир қатор самарали ишлар олиб бормоқда. «Бугуннинг ёшлари», «Ватан ғамхўрлиги – келажак пойдевори», «Детский спорт», «Тажрибага бой боғчаларимиз», «Орзу қанотида», «Энг яхши билим даргоҳларида» «Знаете ли вы?», “Инглиз тилини ўрганамиз”, «Кичкинтойлар ардоқда» рукнлари остида таҳлилий, бадиий-ижодий мақолалар мунтазам ёритиб борилмоқда.

  Газетанинг ранг-баранглиги, унда болалар учун қизиқарли маълумотлар бериб борилиши билан бир қаторда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Чет тилларини ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорига мувофиқ ҳар бир сонда ингиз тили сабоқлари ўргатилмоқда. Бу лойиҳа амалга оширилгандан буён газетхонларнинг сони ҳам ортиб бормоқда. Қолаверса, «Соғлом бола йили» Давлат Дастури доирасида ҳам «Соғ танда соғлом ақл», «Мактаб, оила ва маҳалла ҳамкорлиги», «Год здорового ребенка», «Забота» рукнлари остида мақолалар ёритилмоқда.
 
  Эътиборли жихати, йил давомида таҳририятимизга 200 дан ортиқ ўқувчиларнинг шеърлари, юздан ортиқ мақолалар келди. Қолаверса, халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги барча муассасалар билан ана шундай иқтидорли ижодкор ёшларни аниқлаш, уларни хар жихатдан қўллаб-қувватлаш борасида хамкорлик ўрнатганмиз. Вилоят ва республика миқиёсидаги хамда халқаро танловлар хақида маълумотлар йиғиш, уларда вилоятимиз вакилларининг иштироки бўйича материаллар бериб бориш йўлга қўйилган. Масалан, ёш мусиқачилар ўртасида Беларусда бўлиб ўтган танлов ғолиблари хақида ёки Сингапур, Малайзия, Тайланд каби давлатларда бўлиб ўтган халқаро турнирлардан совринлар билан қайтган вотерполчи ёшлар фаолияти кенг ёритилди.
 
  «Болалар дунёси» газетасининг ижтимоий-сиёсий, маданий-маърифий, ахлоқий йўналишдаги фаолияти самаралари ҳисобга олинган ҳолда республика «Эътироф – 2013» кўрик-танлови ғолиби, жорий йилда эса республика “Олтин қалам” совриндори бўлдик.

   Лекин биз эришдан ютуқларимиз билан чекланмаймиз ва доимо изланишдамиз. Қолаверса, мамлакатимизда ёшлар учун яратилган кенг имкониятларни ўз фаолияти орқали юзага чиқараётган ўқувчилар сафи йил сайин кенгаймоқда. Келгуси фаолиятимизда ҳам бунг алохида эътибор билан ёндошамиз.